البحث

عبارات مقترحة:

الوكيل

كلمة (الوكيل) في اللغة صفة مشبهة على وزن (فعيل) بمعنى (مفعول) أي:...

الصمد

كلمة (الصمد) في اللغة صفة من الفعل (صَمَدَ يصمُدُ) والمصدر منها:...

اللطيف

كلمة (اللطيف) في اللغة صفة مشبهة مشتقة من اللُّطف، وهو الرفق،...

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

ترجمة معاني القرآن الكريم باللغة الأوزبكية ترجمها محمد صادق محمد يوسف. عام الطبعة 1430هـ، ملاحظة: ترجمات بعض الآيات (مشار إليها) تم تصويبها بمعرفة مركز رواد الترجمة، ويتاح الاطلاع على الترجمة الأصلية لغرض إبداء الرأي والتقييم والتطوير المستمر.

1- ﴿بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ عَبَسَ وَتَوَلَّىٰ﴾


Афтини буриштирди ва юз ўгирди.

2- ﴿أَنْ جَاءَهُ الْأَعْمَىٰ﴾


Кўзи кўр киши ҳузурига келганда.

3- ﴿وَمَا يُدْرِيكَ لَعَلَّهُ يَزَّكَّىٰ﴾


Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар.

4- ﴿أَوْ يَذَّكَّرُ فَتَنْفَعَهُ الذِّكْرَىٰ﴾


Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар.

5- ﴿أَمَّا مَنِ اسْتَغْنَىٰ﴾


Аммо истиғно қилганга бўлса...

6- ﴿فَأَنْتَ لَهُ تَصَدَّىٰ﴾


Сен у томонга интиласан.

7- ﴿وَمَا عَلَيْكَ أَلَّا يَزَّكَّىٰ﴾


У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас.

8- ﴿وَأَمَّا مَنْ جَاءَكَ يَسْعَىٰ﴾


Аммо ҳузурингга шошилиб келган.

9- ﴿وَهُوَ يَخْشَىٰ﴾


Ва У зотдан қўрққан ҳолда бўлгандан эса...

10- ﴿فَأَنْتَ عَنْهُ تَلَهَّىٰ﴾


Бас, Сен ундан машғул бўласан.

11- ﴿كَلَّا إِنَّهَا تَذْكِرَةٌ﴾


Йўқ! Албатта улар (Қуръон оятлари) эслатмадир.

12- ﴿فَمَنْ شَاءَ ذَكَرَهُ﴾


Ким хоҳласа, уни эслайдир.

13- ﴿فِي صُحُفٍ مُكَرَّمَةٍ﴾


Ҳурматланган саҳифалардадир.

14- ﴿مَرْفُوعَةٍ مُطَهَّرَةٍ﴾


Олий қадардирлар, поклангандирлар.

15- ﴿بِأَيْدِي سَفَرَةٍ﴾


Элчи(фаришта)лар қўлларидадир.

16- ﴿كِرَامٍ بَرَرَةٍ﴾


Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар.

17- ﴿قُتِلَ الْإِنْسَانُ مَا أَكْفَرَهُ﴾


Инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқ шиддатли бўлди.

18- ﴿مِنْ أَيِّ شَيْءٍ خَلَقَهُ﴾


Уни қайси нарсадан яратди?

19- ﴿مِنْ نُطْفَةٍ خَلَقَهُ فَقَدَّرَهُ﴾


Нутфадан уни яратди ва уни ўлчовли қилди.

20- ﴿ثُمَّ السَّبِيلَ يَسَّرَهُ﴾


Сўнгра, чиқиш йўлини осон қилди.

21- ﴿ثُمَّ أَمَاتَهُ فَأَقْبَرَهُ﴾


Сўнгра ўлдирди ва қабрга киргазди.

22- ﴿ثُمَّ إِذَا شَاءَ أَنْشَرَهُ﴾


Сўнгра (қачон) хоҳласа, уни қайта тирилтиради.

23- ﴿كَلَّا لَمَّا يَقْضِ مَا أَمَرَهُ﴾


Йўқ, ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади.

24- ﴿فَلْيَنْظُرِ الْإِنْسَانُ إِلَىٰ طَعَامِهِ﴾


Инсон ўз таомига назар солсин.

25- ﴿أَنَّا صَبَبْنَا الْمَاءَ صَبًّا﴾


Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйибмиз.

26- ﴿ثُمَّ شَقَقْنَا الْأَرْضَ شَقًّا﴾


Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик.

27- ﴿فَأَنْبَتْنَا فِيهَا حَبًّا﴾


Биз унда донни.

28- ﴿وَعِنَبًا وَقَضْبًا﴾


Ва узум ва кўкларни.

29- ﴿وَزَيْتُونًا وَنَخْلًا﴾


Ва зайтун ва хурмоларни.

30- ﴿وَحَدَائِقَ غُلْبًا﴾


Ва тиғиз боғларни.

31- ﴿وَفَاكِهَةً وَأَبًّا﴾


Ва мевалару ўт-ўланларни ўстириб қўйдик.

32- ﴿مَتَاعًا لَكُمْ وَلِأَنْعَامِكُمْ﴾


Сизларга ва чорваларингизга манфаат ва лаззат бўлсин, деб.

33- ﴿فَإِذَا جَاءَتِ الصَّاخَّةُ﴾


Вақтики кар қилувчи овоз келса.

34- ﴿يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ﴾


У кунда киши ўз ака-укасидан.

35- ﴿وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ﴾


Ва онаси ва отасидан.

36- ﴿وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ﴾


Ва хотини ва бола-чақасидан қочади.

37- ﴿لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ﴾


У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор.

38- ﴿وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ مُسْفِرَةٌ﴾


У кунда порлоқ чеҳралар бор.

39- ﴿ضَاحِكَةٌ مُسْتَبْشِرَةٌ﴾


Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд.

40- ﴿وَوُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ عَلَيْهَا غَبَرَةٌ﴾


У кунда бир чеҳралар борки, уларни ғубор босган.

41- ﴿تَرْهَقُهَا قَتَرَةٌ﴾


Устини зулмат қоплаган.

42- ﴿أُولَٰئِكَ هُمُ الْكَفَرَةُ الْفَجَرَةُ﴾


Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир.

الترجمات والتفاسير لهذه السورة: