الجميل
كلمة (الجميل) في اللغة صفة على وزن (فعيل) من الجمال وهو الحُسن،...
Қооф. Улуғ Қуръон ила қасам.
Балки, уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу ажиб нарса-ку?» – дедилар.
Ўлиб, тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам-а? Бу қайтиш (ақлдан) узоқ.
Ҳақиқатан, Биз уларни ер камайтираётганини билдик ва Бизнинг ҳузуримизда сақловчи китоб бор.
Аниқки, уларга ҳақ келганда, уни ёлғонга чиқардилар. Бас, улар изтиробли ишдадирлар.
Устиларидаги осмонга назар солмайдиларми? Уни қандай бино қилибмиз ва зийнатлабмиз? Ва (ҳолбуки), унинг тешиклари ҳам йўқ?!
Ва ерни чўзиб қўйдик, унга тоғларни ташладик ва унда турли гўзал жуфтларни ўстирдик.
(Роббисига) қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма қилиб...
Ва осмондан барака сувини туширдик ҳамда у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик.
Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. Шундай бўладир (қабрдан) чиқиш ҳам.
Улардан аввал Нуҳ қавми, қудуқ соҳиблари ва Самуд ёлғонга чиқарганлар.
Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми — барчалари Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди.
Аввалги яратишга ожиз бўл-дикми? Йўқ! Улар янгидан яратилишга шубҳададирлар.
Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.
Вақтики икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олурлар.
Бирор сўз айтмас, магар ҳузурида ҳозиру нозир борлар.
Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен қочиб юрган нарса шулдир.
Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди.
Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир.
Ва унинг «яқини»: «Мана бу мендаги тайёр нарса», деди.
Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олганни шиддатли азобга ташланг!
Унинг «яқини»: «Роббимиз, уни мен туғёнга кетказганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», дер.
У зот деди: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азоб ваъдасини тақдим қилувдим.
Менинг ҳузуримда гап ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман».
Бугун жаҳаннамга: «Тўлдингми?» десак, у: «Яна қўшимча борми?» дер.
Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди.
Бу — сизга ваъда қилинган нарсадир. Ҳар бир сертавбага ва сақловчига.
Роҳмандан ғойибона қўрққан ва саломат қалб ила келган кимсага.
«Унга саломат бўлган ҳолда кирингиз. Бу — мангулик кунидир» (дейилур).
У ерда нима хоҳласалар, уларники. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор.
Улардан аввал, улардан кўра кучлироқ аср(авлод)лардан қанчасини ҳалок қилдик. «Қочадиган жой борми?» деб юртма-юрт кезиб чиқдилар.
Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир.
Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади.
Уларнинг айтаётганларига сабр қил ва Роббингга қуёш чиқиши ва ботишидан аввал ҳамду тасбиҳ айт.
Кечасида ҳам Унга тасбиҳ айт. Ва саждадан кейин ҳам.
Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қилган кунда қулоқ ос.
У кунда қичқириқни ҳақ ила эшитурлар. Ана ўша, чиқиш кунидир.
Албатта, Биз тирилтирурмиз, ўлдирурмиз. Ва қайтиш ҳам Бизгадир.
У кунда устларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқурлар. Ана ўша, Биз учун осон тўплашдир.
Уларнинг айтганларини Биз билувчимиз. Сен уларнинг устидаги жаббор эмассан. Бас, Қуръон ила азоб ваъдамдан қўрққанларни огоҳлантир.